АҚШ президенти Барак Обама 9-11 июль кунлари Испанияга бўладиган ташрифи вақтида Рота ҳарбий базаси ва мамлакатдаги партияларнинг раҳбарлари билан учрашади.

Обама 9 июль куни НАТО саммити ўтадиган Севильяга Варшавадан ташриф буюради, деб ёзмоқда El País нашри. Эртаси куни АҚШ президенти испан-америка ҳамкорлигида ташкил этилган Кадисдаги Рота ҳарбий-денгиз базасига йўл олади. Аниқроғи АҚШ томонидан ташкил этилган ва Европа ракетага қарши мудофаа тизимининг бир элементи ҳисобланувчи ҳамда ўзида мунтазам равишда Arleigh Burke синфига мансуб ракета эсминцасини сақловчи  6-оператив флотида бўлади. Базада 4,5 минг ҳарбий ўз оила аъзолари билан истиқомат қилади. Шунингдек, Обама Севильяда Испания қироли Филипп VI билан кўришишни ҳам режалаштирган.
     
Обама 11 июль куни Мадридга йўл олади. У ерда мамлакатнинг тўрт йирик партияси раҳбарлари: ўнг Халқ партияси раҳбари Мариано Рахо, Испания социаль ишчи партияси етакчиси Педро Санчес, Podemos етакчиси Пабло Иглесиас ва “Фуқаролар” мўътадил партияси раҳбари Альберто Ривера билан кўришади.

Бу АҚШ президентининг сўнгги 15 йил ичида Испанияга қилган илк ташрифи ҳисобланади.