«Барселона» жамоаси ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ўзига «Олтин тўп» берилмаганига қандай муносабатда бўлишини билдириб ўтди.

«Мен буни адолатсизлик деб билмайман. «Олтин тўп» – бу мен ҳамиша ўйлаб ёнадиган мукофот эмас. 

Ўтган йилларда бу мукофотни олган Месси ва Роналду эса ҳамиша бу мукофот учун лойиқ бўлишган.

Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Менинг атрофимда ажойиб футболчилар тўпланган. Сезиларли даражада рақобат мавжуд», – дея Иньестанинг сўзларини келтиради Tribuna.