Auchan савдо тармоғининг Россиядаги шахобчаси «Ашан Ритейл Россия», косметика маҳсулотлари билан савдо қилувчи Lillapois Beauty дўконини очмоқчи, деб хабар қилади РИА «Новости» агентлиги. 

Унинг биринчи савдо дўкони, шу йилнинг август ойида Москвадаги «Тройка» савдо марказида очилади. Унда, декоратив косметика ва парфюмерия, терини парваришлаш маҳсулотлари сотилади. Савдо майдони 200 кв. метрни ташкил этади.

Қайд этиш жоизки, Россия Италиядан кейин шундай дўкон очилган иккинчи мамлакат бўлади. 

Аввалроқ, «Ашан» Россиядаг бизнесини ривожлантиришга 17 млрд рубль сармоя киритишини эълон қилган эди.