Бухоро тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Марказда олиб борилган бунёдкорлик ишларига 476 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди. Лойиҳа туфайли 250 ўринга мўлжалланган зал замонавий қиёфага келтирилди. Марказда рубоб, доира, рақс, фортепьяно каби мусиқий, шунингдек, кураш спорт тури бўйича ўнга яқин тўгарак фаолияти йўлга қўйилган. 

– Бу ерда дарсдан сўнг бўш вақтимизни мазмунли ўтказиш ва ўзимиз қизиққан спорт ёки санъат сирларини пухта ўрганишимиз учун барча имконият яратилган, – дейди 14 ёшли Маҳмуджон Шукруллаев. – Мен рубоб созига жуда қизиқаман. Мақсадим ушбу йўналишда чуқур билим олиб, келгусида миллий санъатимиз довруғини халқаро миқёсда улуғлашга ҳисса қўшишдир.