Дейвисдаги Калифорния университети тадқиқотчилари бирйўла 1000 ядрога эга KiloCore процессорини ишлаб чиқаришди, уларнинг ҳар бири минимал даражада энергия сарфлаб, ўз ҳисоблаш вазифасини бажаришга қодир. 

Процессорнинг бундай тузилиши шифрлаш каби яхши параллеллаштирилган ҳисоблашга ҳамда катта оммавий илмий маълумотларни қайта ишлашга ёки видеони сиқишга мўлжалланган. 

KiloCore зарурат туғилганда алоҳида ядроларини ўчира олиш хусусиятига эга, бу унга бир сонияда атиги 0,7 ватт сарфлаб, 115 миллиард операцияни бажариш имконини беради, ундаги тизим бир "бармоқли" батареядан ҳам ишлаши мумкин. 

KiloCore'нинг IBM фабрикасида эскириб қолган 32-нм техжараён бўйича ишлаб чиқарилган тажрибали версияси, табиийки, серияли ишлаб чиқарилмайди. Шу билан бирга чип кўп ядроли процессорлар соҳасидаги тадқиқотларда ҳамда уларнинг мобил электроникада қўлланишида ёрдам беради.