Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф 23-24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашувида Ислом республикаси вакили сифатида қатнашади. Маҳаллий ОАВ хабар қилишича, Эрон дипломатияси раҳбари Ўзбекистоннинг пойтахтига ўзининг хорижий сафари давомида ташриф буюришни режалаштирган, сафарнинг биринчи босқичида (21-22 июнда) у Франция ва Нидерландияда бўлади. 

Дипломатик манбанинг ТАСС агентлигига маълум қилишича, "ҳозирги вақтда Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳонийнинг ШҲТда иштирок этиши режалаштирилмаган". 

Эрон 2005 йилдан буён ШҲТда кузатувчи мақомига эга (Ҳиндистон ва Покистон билан бир қаторда). 2008 йилда Теҳрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш учун ариза берган. Жорий йилнинг бошида Эронга нисбатан эълон қилинган халқаро санкциялар бекор қилинганидан сўнг мамлакатнинг ШҲТга тўлиқ форматли аъзо бўлиши йўлидаги тўсиқлар олинди.