Футбол журналисти Европа чемпионатининг 3-тури борасидаги ўз тахминларини билдириб ўтди.

Словакия - Англия

Ҳожсон бу баҳсда захира ўйинчиларидан бир нечтасини майдонга туширишини айтди. У биринчи навбатда Ҳарри Кэйнни захирага олмоқчи. Уни ёмон ўйнаяпти деган фикрдан йироқмиз, лекин Ҳарри жуда чарчагандек кўринмоқда. Жейми Варди ва Даниэль Старриж учрашувни илк дақиқаларидан майдонга тушиши кутилмоқда. Раҳим Стрелинг ҳам захирада қолади. Ҳимояда турли вариантларни синаб кўриш имконияти бор. Словакияни ушлаш қийин бўлади, лекин Англиянинг ғалабага қозониши ҳақиқатга яқинроқ. 
Тахминий ҳисоб: 0-2

Россия - Уэльс 

Ғалати баҳс. Кимга мухлислик қилишни ҳам билмайсан. Россия термаси иккинчи турда Словакияга қарши ўйинда мағлуб бўлиб, кўпчиликнинг кўнглини қолдирди. Тўғри, уэльсликлар ҳам инглизлар билан ажойиб баҳс ўтказганлари йўқ, лекин улар таркибида Гарет Бэйл дея аталмуш икс-фактор мавжуд. Агар у яна ўз сўзини айтса, русларни ғалаба қозониши эҳтимоли жудаям пасаяди. 
Тахминий ҳисоб: 1-1

Шимолий Ирландия - Германия 

Германиянинг икки ўйинидан сўнг таассуротлар зўр эмас. Немислар рақиблардан ҳар томонлама кучли бўлган ўйин намойиш этишмаяпти. Йоахим Лёв шогирдлари ирландларни енгишига ҳеч кимда шубҳа йўқ. Шунда ирландларда уч очко ва нол балансдаги тўплар нисбати пайдо бўлади. 
Тахминий ҳисоб: 0-1

Украина - Польша (21.06.2016)

Украина Евро-2016 турниридаги курашни тўхтатган. Поляклар эса Германияга қарши учрашувда жуда яхши таассурот қолдиришди. Левандовски эртами-кечми барибир ўзини кўрсатиши мумкин. 
Тахминий ҳисоб: 0-2

Хорватия - Испания 

Чехияга қарши ўйиннинг дастлабки 60 дақиқасида хорватлар худди Европа чемпионатини ютиб оладигандек шижоат билан ҳаракат қилишди. Бироқ, фанатлар ўйин тақдирини ўзгартириб юборишди. Шундан сўнг ҳисоб тенглашди. Хорватия 1/8 финалга чиқа олади. Фақат бу баҳсда Лука Модрични кўрмаймиз. Уни соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли Лукани майдонга тушириб таваккал қилишга ҳожат йўқ. Модричсиз эса ғалаба қозониш жуда қийин.
Тахминий ҳисоб: 0-2

Элмурод Эрматов, Андижон