Фарзанд ниҳолга ўхшайди. Ниҳолни пайвандлаб турилмаса, ҳар ёнга шох ташлаб теварак атрофга халақит қилганидек, бир фарзандга бир маҳалла ҳам ота ҳам она вазифасини ўташи шарт. Демак фарзанд тарбияси жамият учун шу қадар муҳим саналади.  

Рамазон ойи мобайнида “Зиё” студияси, “Орият доно” радиоканали орқали тақдим этилаётган “Зиё чашмаси”  эшиттиришининг  мавзуси ҳам айнан шу ҳақда бўлиб, Тошкент шаҳар “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби Садриддин Абдурашидов “Фарзанд тарбияси – буюк масъулият” мавзусида сўз юритадилар. Ушбу эшиттириш орқали бола тарбиясининг масъулияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Дастурни 20 июнь куни тонгги  03:30 ҳамда кечги соат 19:30 да тинглашингиз мумкин.

“Зиннурайни” масжиди имом-хатиби Ашурмуҳаммад Абдуқодиров ростгўйлик ҳақида рост сўзлайди
“Бошингга қилич келса ҳам рост сўзла”, деган пурмаъно ибора бор халқимиз орасида. Зеро ёлғоннинг умри қисқа бўлиб, унинг яшаш манзили ҳам муқим эмас.

“Орият доно” радиоканали, “Зиё чашмаси” эшиттириши орқали тақдим этилаётан  навбатдаги мавзу ҳам  инсондаги энг қимматли фазилат саналмиш ростгўйликка бағишланади. 

Тошкент вилояти Зангиота тумани “Зиннурайни” масжиди имом-хатиби Ашурмуҳаммад Абдуқодиров “Ростгўйлик – инсон кўрки” мавзусида сўз юритиб, унинг инсон характерида тутган муҳим ўрни ҳақида батафсил тўхталиб ўтадилар. 

Мазкур эшиттиришни 21 июнь куни тонгги соат 03:30, ҳамда кечги соат 19:30 да тинглашингиз мумкин.