Индонезиянинг Ява оролида содир бўлган табиий офат қурбонлари сони 43 нафарга етди, яна 19 нафар киши қидирилаяпти, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги. Бундан аввал, 31 киши ҳалок бўлгани айтилганди. 

Хитой ахборот агентлиги ахборотига кўра, юзлаб қутқарувчилар бедарак йўқолган инсонларни қидириш ишларида қатнашмоқда. Сув тошқинларидан оролнинг марказий минтақаси кўпроқ талофат кўрган. Кўп сонли кўчкилар сабаб мамлакатдаги автомобиль йўлларида ҳаракатлар тўсилиб қолган. 

Миллионлаб инсонлар тоғли ҳудудлар ва дарё соҳиллари ёнбағирларидаги пастекисликларда истиқомат қиладиган Индонезияда ҳар йилги ёмғир мавсуми сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлади.