Афғонистон пойтахти Кобулда давлат хизматчилари кетаётган автобус портлади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, воқеа оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди, қурбонларнинг аниқ сони келтирилмаган.

Фавқулодда ҳолат сабаблари номаълум. Воқеа жойида полиция иш олиб бормоқда.