Бразилиялик ММА жангчиси Фабио Мальдонадонинг менежери Стефано Сартори, россиялик Фёдор Емельяненко билан ўтказилган жанг устидан апелляция билан Россия ММА иттифоқига мурожаат қилмоқчи, деб хабар қилган МMA Fighting портали. 

"Биз Фабионинг курашидан мамнунмиз, у барчасини тўғри бажарди, - деган Сартори. - Мен ҳакамлар ғалабамизни тортиб олди, деб ўйлайман. Ҳеч бўлмаганда дуранг бўлиши керак эди. Шу боис, Россия ММА иттифоқига арз қиламиз".

Емельяненко ва Мальдонадо ўртасидаги жанг, 17 июнь куни Санкт-Петербургда, ПХИФ-2016 доирасида бўлиб ўтган эди. Унда, россиялик ММА жангчиси очколар ҳисобида рақибини мағлуб этганди.