Аралаш услуб жангчиси, россиялик жангчи Фёдор Емельяненко билан жангда ҳакамлар қарори билан мағлуб деб топилган бразилиялик Фабиу Мальдонаду ҳакамлар унга ноҳақ мағлубият беришган, деб ҳисобламоқда.

"Мен Фёдорни ҳурмат қиламан, у мен учратган энг камтарин жангчи. Мен бу жангни ўтказганимдан бахтиёрман. Бироқ фикримча, мен ютдим, тўғрими? Мен 3-раундни ютқазмадим. Энг ёмон вазиятда унга 3-раундни беринг ва унда бизда дуранг бўлади. У жангни ютмади, ҳакамлар бошқа ҳеч ким кўрмаган нарсани кўришибди. У 2-раундда яхшироқ бўлди, бироқ бу 10-8 эмас эди. 1-раундда очколар нисбати 10-8 менинг фойдамга бўлганига шубҳам йўқ.

У деярли бир неча бор йиқилди. Ҳамма 1-раундда камида 10-8 бўлгани, ҳаттоки 10-7 бўлганини билишади. У менга тўр олдида зарба берди, бироқ мен у ерда у ҳужум қилишини истаганим учун турдим. Одамлар нима юз берганини билишади. Ҳамма билади. Кўплаб руслар жангдан кейин ёнимга келиб, менинг ютганимни айтишди", деб жангчининг айтган сўзларини келтириб ўтди MMA Fighting.