Россия бош вазири Дмитрий Медведев Карелиядаги болаларнинг ҳалок бўлиши яққол жиноий лоқайдлик туфайли рўй берганини айтди, деб хабар беради ТАСС. 

Бу ҳақида у вазир ўринбосарлари билан кечган учрашувда маълум қилган. 

"Бу мутлақо шафқатсиз жиноий лоқайдликнинг яққол натижасидир. Ҳуқуқий малакасидан қатъи назар", - деди Медведев. 

Унинг сўзларига кўра, бу борада махсус тергов иши юритилиши зарур. 

Ундан аввалроқ, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков тергов ишлари хавфсизлик талабларига жавоб бера олмайдиган оромгоҳ қандай қилиб Карелияда болаларни қабул қилиши мумкинлигини ўрганиб чиқиши кераклигини айтганди. 

Оромгоҳни текшириш ишлари натижасига кўра, «Парк-отель «Сямозеро» соғломлаштириш оромгоҳида жиддий бузилишлар аниқланган.