Мексика ҳукумати самолёт бортида 600 кг кокаин олиб ўтаётган икки нафар венесуэлалик ҳарбийни қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат прокуратураси маълумотига асосланиб, “Рейтер” хабар бермоқда.

Агентлик маълумотига кўра, ҳарбийлар гиёҳванд моддаларини мамлакат ҳудудига Aeromexico авиакомпаниясининг самолёти бортида олиб ўтишни режалаштиришган. Уларга қўшиб Каракас аэропортининг саккиз ходими ҳам қўлга олинган. Гиёҳванд моддалари мусодара қилинган.

Халқаро наркокартеллар Венесуэла ҳудуди ва ҳаво кенгикларидан гиёҳванд моддаларини олиб ўтиш мақсадида фойдаланишади. Айниқа, Колумбия кокаинини АҚШ ҳудудига. Сўнгги йилларда мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари наркомафия самолётларини уриб туширишга рухсат олган.