Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов «Краснодар» билан бирга янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Олег Кононов шогирдлари тайёргарликнинг биринчи босқичини Краснодардаги «Четук» машғулот баъзасида бошлашди.

Эслатиб ўтамиз, «Краснодар» ортда қолган Россия чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритди ва янги мавсумда Европа лигасининг саралаш босқичида қатнашади.

Манба: Tribuna.Uz