Қозоғистоннинг Олмаота вилояти аҳолиси иқлим ўзгаришларининг ўзига хос намунасига гувоҳ бўлишди, дейиш мумкин. 

Вилоятнинг Талгар тумани Ой қарағай дарасига дам олишга борганлар ўзлари гувоҳ бўлган табиат ҳодисасини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришди. Гап шундаки, сурат ва видеолавҳаларга кўра, бу ерда қор аралаш дўл ёққан.  

Олма-ота шаҳрининг ўзида жала қуйган ва у шаҳар кўчаларини сув остида қолдирган.