Украина президенти Петро Порошенко мамлакатнинг Туркиядаги элчиси Сергей Корсунскияни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонини имзолаган. Бу ҳақда президентнинг сайтида маълум қилган.

"Президент Петро Порошенко Сергей Корсунскийни Украинанинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод этди", дейилган хабарда.

Украина президентининг бу фармони 18 июнь куни имзоланган.

Май ойи охирида Украина полицияси Туркиядаги ўқув машғулотларида иштирок этганди.