Австралияда  ўқотар қуролларни босиб чиқарувчи байкер қўлга олинган эди, энди Португалия ҳуқуқ-тартибот идоралари 3D принтери орқали пул бирликларини қалбакилаштиришда гумон қилинаётган шахсларни қўлга олишди.

Сохта тангачилар бир ва икки евро қийматидаги ноодатий қалбаки тангалар уриб чиқариш учун қўшимча технологиядан фойдаланишди, шунингдек, катта қоғоз пулларни ишлаб чиқариш учун босма шакллардан фойдаланишди.  

Полиция ходимларининг айтишича, бу схема муаллифлари уч эркак киши  бўлиб, уларнинг фаолияти сўнгги икки йил ичида назорат қилиб келинди. Бошқа сохта тангачилар гуруҳидан улар ўзининг ўзгача инновацион ёндошуви билан фарқланиб туради: танга ишлаб чиқариш учун махсус асбоб ва шаклларни тайёрлаш учун эса  3D принтеридан фойдаланишган. Айнан 3D босиб чиқариш туфайли жиноятчилар қойилмақом юқори сифатга эга нусхани ишлаб чиқишга муваффақ бўлишган.

 Ҳар бир гуруҳ аъзосининг ўз вазифалари белгиланган бўлиб, 2002 йилда қамоққа тушган 58 ёшли киши гуруҳни ташқил қилган. У евро валюталарни сохталаштириш бўйича энг етакчи мутахассислардан бири саналади. 29 ёшли мутахассис эса қалбаки пул бирликлари учун 3D босма шаклларни  тайёрлаш билан шуғулланган. Полиция фикрича, қалбаки пуллар нафақат Португалияда, балки Шарқий Европа,  Ангола ва Мозамбик каби давлатларга ҳам тарқалган.

Мусодара қилинган материаллар орасида пулдаги голограммаларни сохталаштириш учун ишлатилган кумуш фолга ва махсус қоғозлар топилди. Энг ажабланарлиси, бир неча махсус лойиҳалаштирилган асбоблар ёрдамида танга яратиш услуби сохта тангачиларга моҳирона ва «табиий» сурат туширишига ёрдам берган. Ҳаттоки, танга чеккаисдаги металл гардиш ва бурчаклар оригинал пул бирлигидек аниқ туширилган.  Чинакам тангалардан фарқланувчи ягона жиҳат бу магнит  ҳусусиятларнинг йўқлиги бўлиб, бироқ буни ҳамма ҳам сезавермайди. Энди сохта тангачиларни 15 июндан бери давом этиб келаётган суд қарори кутмоқда.