Португалиянинг жанубидаги Феррейр-ду-Алентежау коммунасида 19 июнда сайёҳлар самолёти фалокатга учради. Фалокат оқибатида учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги маълум қилмоқда.

Самолёт бортида ҳаммаси бўлиб 8 киши бўлган. Олти киши жароҳат олган, яна бир сайёҳ бедарак йўқолган.

Фалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда. Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.