Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби «Instat» компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот бермоқда.

Манбада айтилишича, энди «Instat» жамоанинг ўйинларини таҳлил қилади ва махсус статистикаларни тақдим этади.

«Instat»нинг расмий сайтида ёзилишича, компания Англиянинг «Манчестер Сити», «Челси», «Ливерпуль», Испаниянинг «Реал» ва «Барселона» каби жамоаларининг ҳам ўйинларини таҳлил қилади.

Манба: Tribuna.uz