Smithsonian Channel портали аэропортда юк билан нималар содир бўлишини кўрсатиб берувчи роликни тақдим этди. 

Юк самолёт бортига келиб тушгунча турли текширув босқичларидан ўтиб, 10 километрлик йўл босиб ўтади: чемоданни регистрация қилиш, унинг биркасини сканерлаш, юк таркибини интроскопда текшириш (портловчи моддалар ва тақиқланган буюмлар бор ёки йўқлиги текширилади).