Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон президенти Серж Саргсян Санкт-Петербургдаги учрашув натижаларига кўра уч томонлама биргаликдаги баёнот қабул қилишди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Ҳужжатда давлат етакчилари "ҳал қилиниши Тоғли Қорабоғ муаммосини тартибга солишнинг тараққиётига шароит яратишга имкон берувчи" бир қатор масалалар бўйича ўзаро ҳамфикрликка эришилгани қайд қилинган.

Шунингдек, президентлар бу масала бўйича шундай кўринишда мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар