Карелияда қайиқларнинг кўлда тўнтарилиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида катта ёшдагилар бўлмаган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркин "Интерфакс" ахборот агентлигига маълум қилди.   

"Аввалроқ терговчилар 14 ҳалок бўлганнинг жасадларини кўздан кечириб чиқишни якунлашди ва улар оромгоҳда дам олган, 2002-2004 йилларда туғилган болалар эканлигини ўрнатишди. Ҳалок бўлганлар орасида катта ёшлилар йўқ", деб айтди Маркин.

Маркиннинг айтишича, бу ҳолат болаларга ҳамроҳлик қилган катта ёшдагилар фақатгина ўз ҳаётларини сақлаб қолиш ҳақида қайғуришганидан далолат беради. 

Бундан ташқари, Маркин ушбу ҳолат бўйича жиноий ишни тергов қилиш доирасида яна бир киши – "Парк-отель "Сямозеро" компанияси директори Елена Решетова ушланганини маълум қилди. Аввалроқ Решетованинг ўринбосари Вадим Виноградов ва икки нафар инструктор – Регина Иванова ва Людмила Васильева ушлангани маълум қилинганди. 

Аввалроқ 13 бола ва бир инструктор ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Карелия раҳбари Александр Худилайнен ҳалок бўлган болалар оилаларига республика бюджетидан бир миллион рублдан берилишига ваъда берди. Болалар оромгоҳга Москвадан келишган бўлган, улар орасида етимлар ҳам бўлган. Бундай ахборотни болалар омбудсмени Павел Астахов тарқатган.

Тергов воқеа юзасидан "Хавфсизлик талабига жавоб бермайдиган товар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш,  ташиш ёки сотиш, ишларни бажариш ёки хизмат кўрсатиш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.