Россия президенти Владимир Путиннинг Хитойга ташрифи давомида икки мамлакат раҳбарлари ХХРга буғдой етказиб бериш бўйича шартнома, шунингдек Байкалорти ўлкасида темирйўл дон терминали қуриш тўғрисидаги меморандумни имзолашади. Бу ҳақида бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозиннинг маълумотига асосланиб, РИА "Новости" хабар беради.

"Қишлоқ хўжалиги лойиҳаси доирасида Байкалорти ўлкасида темирйўл дон терминали қуриш режалаштирилган. Бу борада нафақат лойиҳанинг бошланиши ҳақида келишиб олинди, балки раҳбаримизнинг Хитойга ташрифига қадар меморандумни тайёрлашни ва бу меморандум асосида ХХРга йирик буғдой ўтказмаларини амалга оширишни кўзда тутувчи шартнома имзолашни режалаштирганмиз", - дея хабар берди Рогозин. 

Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, бу Сибирь минтақаси учун нафақат хом ашёнинг дон кўринишидаги ўтказмалари билан, балки уни чуқур қайта ишлаш ва тармоқлашган темирйўл инфратузилмасини яратиш ҳамда дон маҳсулотларини қайта ишлаш инфратузилмаси билан боғлиқ катта ва аҳамиятга молик лойиҳа ҳисобланади.  

Буғдой ўтказмалари ҳажми Хитойнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади, деган Рогозин. 

Қайд этиш керакки, Россия президенти Владимир Путин 25 июнь, шанба куни ХХР раҳбари Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Хитойга расмий ташрифини амалга оширади.