Москва биржасидаги савдолар чоғида доллар курси 9 июндан бери илк марта 64 рублдан пастга тушди.

Москва вақти билан соат 11:25да 1 доллар нархи 47 копейка арзонлаб, 63,98 рублни ташкил қилган.

Бу вақтда евро курси 36 рублга арзонлашган ва 1 евро 72,63 рублга баҳоланган.

17 июнь куни 1 доллар 65,43 рублга баҳоланаётганди.