Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида "Дорбанд" йўл-патруль хизмати пости ҳудудига туташадиган, "Ғалаба" чегараолди темир йўл божхона постида янги "Дорбанд" божхона пункти очилади, деб хабар бермоқда uzdaily.uz нашри.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2016 йил 9 июнда "Дорбанд" божхона пунктининг очилиши ҳақида тегишли қарор қабул қилди. 

Қарорга мувофиқ, божхона пункти фаолияти Термиз-Қарши йўналиши бўйича ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларида контрабанда амалга ошириш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган бўлади.

Божхона пункти замонавий қурилмалар, жумладан мобиль инспекцион-текширув мажмуаси билан жиҳозланади.