Бирлашган Араб Амирликларида турмуш шароитининг қимматлашгани ва меҳнат бозорида ноаниқлик ҳукм сураётгани, меҳнат муҳожирларининг бу мамлакатни оммавий тарк этишига сабаб бўлиши мумкин. Morgan McKinley компанияси қайд этишича, турғунлик айниқса, нефть-газ соҳаси ҳамда молия ва банк соҳаларида кузатилмоқда. 

Мабодо ушбу соҳаларнинг ходими ишини йўқотадиган бўлса, ҳозирги шароитда янгисини топиш жуда ҳам қийин бўлади, деб таъкидлаган экспертлар. Меҳнат муҳожирларининг бу мамлакатни тарк этишига, даромадларнинг беқарорлиги, келажакка оид ишончнинг йўқлиги, тураржой ва таълим нархининг кўтарилиши омил бўляпти. 

Morgan McKinley тадқиқоти шуни кўрсатмоқдаки, компаниялар иш ҳақларини қисқартиришмоқда ёки уларни кам миқдорда оширишмоқда.