Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 майдаги «2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2016 йил 8 июндаги 1-сон баёни қарори топшириқлари ижросини таъминлаш бағишланган мазкур семинар жорий йилнинг 20 июнь куни республикадаги барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлаганлиги муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Семинарда Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этди. Дастлаб олий таълим муассасалари ректорлари университетда қабул жараёнини ташкил этилиши ҳолати билан батафсил танишиб чиқдилар. Семинарда Тошкент давлат техника университети ректори М.Каримов томонидан 2016/2017 ўқув йили учун қабул жараёнини уюшқоқлик билан ўтказиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан тақдимот ўтказилди.

Тақдимот жараёнида университетнинг қабулга оид эълони «Халқ сўзи» газетасида чоп этилганлиги, ота-оналар учун кутиш жойлари тайёрланганлиги, 4 та факультет биноларида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш навбатсиз, салқин шароитда ташкил этилганлиги намойиш этилди.

Ҳар бир таълим йўналиши бўйича касбга йўналтирувчи баннерлар тайёрланганлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, қабул режаси, аризалар шакли, Низомлар эълонлар тахтасида ёритилгани ҳамда университет фаолияти ва йўналишларини ёритиб берадиган 
56 дақиқалик видеоролик тақдим этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати