GRAND BAZAR.uz тадбиркор ва ҳунармандлар жамоаси 2016 йилнинг 25-26 июнь кунлари пойтахтдаги "Туркистон" санъат саройида Рамазон Ҳайити аëмига бағишланган миллий ҳунармандчилик кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтказади. Кўргазмада Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан ташриф буюрадиган уста-ҳунармандлар ўзларининг ажойиб ижод маҳсулотларини намойиш қиладилар. 

Кўргазмада Марғилон шоҳи матолари ва адраслари, Шаҳрихоннинг машҳур дамашқий пичоқлари, Самарқанд усталарининг зардўзи ва патдўзи услубидаги либос ва уй-рузғор буюмлари, Тошкент ва бухоролик заргарларнинг миллий услубдаги заргарлик маҳсулотлари ва бошқа кўплаб ажойиб миллий совға ва эсдалик буюмларини энг арзон чегирмали нархларда харид қилишингиз мумкин.

Меҳмонлар учун ажойиб ва кутилмаган совғалар тайёрланган.

Кўргазмага кириш бепул.