УЕФА Россия терма жамоасининг Уэльс терма жамоасига қарши ўйинда Карелия фожиаси муносабати билан мотам боғичлари таққан ҳолда майдонга тушишига рухсат бермади. Бу ҳақда «Матч ТВ» хабар берган.

19 июнь куни Россиянинг Карелия ўлкасида жойлашган Сямозеро кўлида бўрон бериши туфайли қайиқлар ағдарилиб кетди ва оромгоҳга келган болаларнинг 14 нафари ҳалок бўлди. 

Бироз олдинроқ, Россия терма жамоаси сардори Василий Березуцкий жамоа футболчилари 20 июнь кунги учрашувга мотам боғичлари таққан ҳолда чиқмоқчи экани ҳақида маълум қилганди.

УЕФА бу акцияга қаршилик кўрсатгани сабаби келтирилмаган.

Россия терма жамоасининг Уэльсга қарши ҳал қилувчи беллашуви бугун, Тошкент вақти билан соат 23:59да Тулуза шаҳридаги стадионида бошланади.

Манба: Tribuna.uz