Британиялик боксчи Тайсон Фьюри Нидерландияда украиналик билан реванш матчига тайёргарлик кўрмоқда. 

Британиялик супероғир вазн тоифасида жанг қилувчи яна бир боксчи Ҳьюи Фьюри амакиваччаси Тайсон Фьюрининг украиналик Владимир Кличко билан бўлиб ўтадиган реванш матчида ғалаба қозонишига ишончи комил. Бу ҳақида спортчи iFL TV каналига берган интервьюсида маълум қилган. 

"Тайёргарлик жуда яхши кетмоқда, биз бир неча спарринглар ўтказдик. Тайсон ташқи муҳитдан чегараланиши учун Нидерландияда тайёргарлик кўряпмиз. Машғулотлар, овқат, уйқу - ҳар куни шу тартибда тайёрланмоқда. Бу ҳақиқий меҳнат", - дейди Ҳьюи Фьюри. 

"Биринчи жанг кутилмаган тус олди, бироқ ишончим комилки, бу сафар Тайсон жуда осонлик билан ғалаба қозонади. У Кличкони нафақага жўнатадими? Бунга 100 фоиз ишонаман!", - дея қўшимча қилди Ҳьюи.