Италиянинг «Ювентус» клуби раҳбарияти Поля Погбани қўйиб юборишга рози бўлиши, лекин бунинг учун 160 млн евро талаб қилишини маълум қилган. Бу ҳақда Испаниядаги Marca нашри хабар тарқатди.

Франциялик ушбу ёш футболчи учун ҳозирда асосий талабгор «Реал» бўлиб турибди, унинг трансфери бўйича музокаралар бошланганини агент Мино Райола тасдиқлаган.

Туринликлар озроқ ён беришлари мумкинлиги, лекин бу трансфер футбол тарихидаги рекорд даражадаги трансфер бўлиши айтилмоқда.

Айни вақтда футболчи терма жамоаси билан Европа чемпионати ўйинларида банд бўлгани туфайли трансфер жараёни тўхтаб турибди. Турнир якунлангач, жараён тезлашиши кутилмоқда.

Погбани ўз сафига қўшиб олиш учун «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» каби яна бир неча жамоалар томонидан ҳам таклифлар билдирилган.

Манба: Tribuna.uz