Россия президенти Владимир Путин 25 июнь шанба куни ХХР раиси Си Цзиньпин таклифига биноан, расмий ташриф билан Хитойга боради, деб хабар қилмоқда расмий Кремль матбуот хизмати. 

Икки давлат етакчилари, Россия-Хитой ўртасида савдо-иқтисодий, сармоя, илмий-техник ва гуманитар соҳалардаги тенг ҳуқуқли ишончли ҳамкорлик ва шерикликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама этиши кутилмоқда. 

«Давлат раҳбарларининг музокаралари кун тартибида шунингдек, халқаро сиёсатдаги муҳим муаммолар, кўптомонлама ва минтақавий ташкилотлар, биринчи навбатда БМТ, БРИКС, "Катта йигирмалик" гуруҳи доирасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда ШҲТнинг Тошкентда бўлиб ўтажак саммити чоғида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш каби мавзулар ҳам бўлади», — дейилади хабарда.