Бошланиши 26 июнга режалаштирилган Панама каналининг кенгайиш ишлари жаҳон савдоси учун улкан аҳамият касб этиши мумкин. Бу ҳақида The Wall Street Journal маълум қилади.

Манбада каналнинг янгиланиши денгиз кемасозлиги саноатининг турғунлик даврига тўғри келаётгани таъкидланмоқда. Осиё-Америка савдосининг учдан бирини қайта ишловчи каналнинг кенгайишдан бошқа йўли бўлмаган: кемасозлик компаниялари камроқ кемалардан  фойдаланишмоқда, лекин уларнинг ҳажми аввалгидан анча катта. 

5,4 миллиард доллар сарфланган тўққиз йиллик кенгайтириш ишлари каналнинг юк кўтариш имконини икки баробардан ортиқ кўтаради, дейилади журналда. 

Кенгайтириш ишлари Панама каналини Мисрдаги Сувайш каналига нисбатан рақобатбардош қилади. Экспертларнинг прогнозларига кўра, унинг янгиланиши натижасида 2020 йилга бориб, Ғарбий қирғоқ портларидан Шарқий қирғоқ портларига Шарқий Осиё ва АҚШ ўртасидаги контейнер ташишнинг умумий ҳажми 10 фоизгача қайта йўналтирилиши мумкин. Бундан ташқари унгача суюлтирилган табиий газ (СТГ) канал орқали ташиб ўтиладиган асосий маҳсулотлардан бири бўлиши кутилмоқда. 

Бироқ ҳозирча Панама каналининг кенгайиши кемасозлик соҳаси учун панацея ҳисобланади, дейилади манбада.

Бу АҚШнинг шарқий қирғоқларидаги барча портлар ва кенгайтириш ва инфратузилма ишларига миллиард долларлаб тиккан корхоналар учун муваффақият гарови бўла олмайди.