Инсон туғилганидан то умрининг охирига қадар ҳамиша ҳаракатда бўлади. Аввало ўзи, сўнгра оиласи, ота-онаси ва фарзандларининг бахти учун елиб югуради. Ҳаётининг сўнгги дамларида эса, ортига қайрилиб боқар экан, қилган савоб ишларидан севинади ёки билъакс, бесамар ўтган умрига ачиниб, пушаймонлар чекади. Албатта, ўзидан кейин яхшиликлар қолдирган инсон энг бахтли ҳаёт соҳибидир. Яхшиликнинг савоби эса унинг чин кўнгилдан, ихлос билан бажарилишига боғлиқ. 
 “Зиё” студиясининг “Рамазон туҳфаси” дастури орқали сиз азизларга тақдим этмоқчи бўлган навбатдаги кўрсатув ҳам айнан шу мавзуга  бағишланган. Қалб хасталикларидан саналмиш риё ҳамда хўжакўрсин учун бажарилган амалларнинг зарарлари ҳақида “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатиладиган “Манманлик – иллат” номли  кўрсатув орқали сўз юритилади. 

Кўрсатув 20 июнь  куни кечки соат 18:45 ҳамда такроран 21 июнь тонгги соат 02:50 да эътиборингизга ҳавола этилади.