Adidas Евро-2016 мусобақаси плей-офф босқичи учун мўлжалланган Fracas коптогини тақдим этди. “Fracas” ўзбек тилига таржима қилинганда гумбур ва жаранг деган маънони англатади. Коптокнинг номи плей-офф ўйинларидаги эҳтиросларнинг жунбишга келиши ва учрашувлардаги кутилмаган натижаларни ифодалайди.

Аdidas Fracas ва Beau Jeu* коптокларини яратиш учун 18 ой сарфлади. Унга 2014 йилги жаҳон чемпионатидаги Brazuca коптогининг энг яхши хусусиятлар асос қилиб олинди. Уларни Икер Касильяс, Гарет Бэйл каби футболчилар синовдан ўтказди.

* Beau Jeu – Евро-2016 учун яна бир копток. У 2015 йилнинг 12 ноябрида Зинедин Зидан томонидан тақдим этилган.