Қўшма Штатлар 2018 йилдан 2020 йилга қадар ҳар йили афғон армиясини 3 млрд доллардан таъминлаб боради, деб хабар бермоқда Reuters.
Бу ҳақда АҚШнинг Афғонистон ва Покистондаги махсус вакили Ричард Олсон айтиб ўтган.

Бундан ташқари, Олсоннинг айтишича, АҚШ ҳукумати мамлакат Сенатидан Афғонистонга 2018 йилдан 2020 йилга қадар ҳар йили 1 млрд доллардан иқтисодий ёрдам кўрсатишга рухсат беришни сўрашни режалаштирган.