Япония мудофаа кучлари зарурат туғилганда КХДРнинг баллистик ракетасини қўлга тушириш буйруғини олди. Бу ҳақида Киодо агентлиги хабар берди. 

Маълумотларга кўра, япониялик ҳарбий хизматчилар "ракетани ишга туширишга тайёргарлик белгиларининг мавжудлиги боис" мудофаа вазири Гэн Накатанидан шундай буйруқ олишган. 

Душанба куни КХДР Давлат мудофаа қўмитаси (ДМҚ) провакация ҳолатлари юз берган тақдирда Пхеньян Америка базаларига тайёр эканлиги тўғрисида маълум қилган. Мазкур ҳужжат "Миссисипи" номли америкаликларнинг атом сувости кемаси Жанубий Кореянинг Пусан портига келтирилиши ҳамда АҚШнинг Гуамдаги ВВС базасида В-52 стратегик бомбардимони иштирокида машқлар ўтказилиши муносабати билан чоп этилганлиги таъкидланмоқда.

Корея яриморолидаги вазият КХДР 6 январь куни ўтказган ядровий синовдан сўнг кескин тус олди, 7 февралда эса БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорларини бузиб, Ернинг сунъий йўлдоши билан ракета ташувчини ишга туширди. Бунга жавобан Хавфсизлик Кенгаши бир овоздан КХДРга нисбатан санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

Пхеньянда ракета ташувчининг космосни тадқиқ қилиш мақсадида ишга туширилгани, ядровий синов эса - АҚШнинг тажовузкорона сиёсатидан ҳимояланиш мақсадида ўтказилганини билдирилиб, Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияси тан олинмаяпти.