Австрия ижтимоий хизматлари 34 ёшли Эвелин Мюллердан икки фарзандини олиб қўйишди. Масъул ходимларнинг фикрича, аёл онгининг пастлиги унга ўғли ва қизини нормал тарбиялашга ҳалақит қилади. Болаларни ақллироқ оилага бериш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда The Local нашри хабар берди

Каттаси икки ёшда бўлган Мюллернинг фарзандлари уйларидан олиниб, болалар уйига жойлаштирилди. 

Аёлнинг онги даражаси (IQ) 64 баллга баҳоланган. Бундай ёки бундан пастроқ кўрсаткич 122 нафар одамдан бирида учрайди. Қуйи Австрия федерал еридаги Штатцендорф коммунаси ижтимоий хизматларининг фикрича, бундай онг коэффициенти фарзанд тарбия қилишга етарли эмас.  

Аёл ёрдам сўраб Fly хайрия ташкилотига мувожаат қилган, ташкилот эса мамлакатда таниқли адвокат Николаус Растани жалб қилди.

Адвокат унинг ҳимояси остидаги аёл оналик мажбуриятини бажар оладиган ҳолатда деб қатъий талаб қилмоқда. Унинг ақли ўрта маълумот олишга етарлилик қилган ва демак, у фарзандларига ғамхўрлик қила олади. 

2015 йил августда британ ижтимоий хизматлари компьютер ўйинларига ҳаддан ташқари ружу қўйган ота-онадан фарзандини тортиб олганди. Ижтимоий хизматларнинг фикрича, ўйинларга боғлиқлик ўз ота-оналик вазифаларига беписанд қараш аломатидир.