АҚШ вице-президенти Жо Байден телебошловчи Чарли Роуз билан интервьюда янглишиб, Сурия президенти Башар Асадни Саддам Ҳусайн деб атаб юборди. Бу ҳақда The Washington Free Beacon хабар бермоқда. 

АҚШ президенти маъмуриятининг Суриядаги фуқаролик уруши ва ИШИДга қарши стратегиясини муҳокама қилишда Байден Асадни Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн билан адаштириб юборди.

"Биз шу билан бирга тинчликқа эришиш учун халқаро ҳамжамият билан ишлашни давом эттирмоқдамиз, бу Саддамни ҳокимиятдан маҳрум қилиб, уни кетишга мажбур қилади", деб айтди Байден. 

Телебошловчи Байденни тузатиб, "Асадни ҳокимиятдан маҳрум қилиш" деб айтган. 

"Асадни, узр сўрайман. Фрейд бўйича янглишиш", деб жавоб берди бунга вице-президент.