Дэвид Бекҳэм Буюк Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этишига қаршилар тарафида.

«Мен ўз фаолиятимнинг энг яхши йилларини «Манчестер Юнайтед» сафида ўтказганман. Мен Мадридда, Миланда, Парижда ҳам футбол ўйнадим ва бахтиёр лаҳзаларни бошдан кечирди. Бу жамоаларда бутун Европадан ва бутун дунёдан келган футболчилар билан бирга тўп сурдим. 

Бу Европадаги шаҳарлар, қалби жўшқин мухлислар мени ва менинг оиламни қарши олишарди. Биз янги маданиятлар ва халқлар билан танишиб, шу ҳаётда бахтли кунларни яшардик», — дея Бекҳэмнинг сўзларини келтиради The Telegraph нашрига асосланиб, Tribuna.uz.

Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши масаласи кўриб чиқиладиган референдум 23 июнь куни ўтказилади.

Манба: Tribuna.uz