21 июнь куни эрталаб Бельгия пойтахти Брюссель шаҳридаги City 2 савдо мажмуасини портлатиш билан таҳдид қилган номаълум шахс қўлга олинди. 

Мажмуа атрофи ўраб олиниб, ҳудудда антитеррор операцияси ўтказилган.

RTBF телерадиокомпаниясининг полицияга асосланиб маълум қилишича, портлашни амалга ошириш билан таҳдид қилгани учун қўлга олинган гумондорнинг ўзи полицияга қўнғироқ қилганди.

Гумондор ёнидан ҳеч қандай портловчи моддалар топилмаган. 

Мамлакат бош вазири Шарль Мишелнинг сўзларига кўра, вазият назорат остида.