Греция бош вазири Алексис Ципраснинг баёнот беришича, грек денгизчилари 2015 йили Ўрта ер денгизида 170 минг муҳожирни қутқариб қолган. У, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан ўтказган музокаралар якунига бағишланган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилган.

"Биз 170 муҳожирни қутқардик, мамлакатни кесиб ўта олмай, Грецияда қолган 60 минг нафар одамга бошпана бердик", - деган Ципрас. 

Улардан 50 мингдан ортиғи мамлакатнинг материк қисмида ташкил этилган муҳожирларни қабул қилиш марказларига жойлаштирилган. 

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ЕИ муҳожирлик муаммосининг "гуманитар ва бирдамликка асосланган" ечимини топиши керак.