«Спартак» жамоаси хўжайини Леонид Федун Уэльс терма жамоаси яримҳимоячиси Гарет Бэйл ва россиялик футболчиларнинг нархларини таққослади.

«Бэйл – бу учта Россия терма жамоасига тенг турадиган футболчи. Бизнинг терма жамоа футболчиларини жами қанча маблағга сотиш мумкин? Балки 20 миллион еврога. Албатта, агар кимдир улар учун пул тўласат. Ҳолбуки, Бэйлнинг бир ўзи 100 миллион туради. Ўзингиз қизиқиб кўринг.

Терма жамоадаги спартакчилар ҳам бошқа жамоалар футболчилари қатори ўйнашди. Ҳеч кимни алоҳида ажратиб кўрсатиб бўлмайди. Жуда секин ҳаракатланадиган, ёши кексайган ҳимоя чизиғи. Фақат Акинфеев бизни катта шармандаликдан қутқарди», – деган Федун.

Манба: Tribuna.uz