Бугун, 21 июнь куни эрталаб, соат 08:45да Тошкент шаҳридаги Grand Mir Hotel меҳмонхонасини ёнида авария содир бўлди.

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги Водители Ташкента гуруҳида қолдирилган маълумотга кўра, аёл киши бошқарувидаги Spark автомобили йўловчи ташиш йўналишидаги "Газель" русумли  маршруткага бориб урилган ва маршрутка ағдарилиб кетган.

Тахминларга кўра, енгил автомобиль ҳайдовчиси йўлни бўш деб ўйлаб, тезда ўтиб кетишни мўлжаллаган.

Гувоҳларнинг хабар қилишича, «Газель» ҳайдовчиси аварияни содир этмасликка ҳаракат қилиб, машинани ўнг томонга олиб қочган, аммо ҳодиса барибир содир бўлган ва микроавтобус «Спарк»ка ён томондан урилганидан сўнг ағдарилган.

Хабар остида фикр қолдирган гувоҳлар бу ҳудудда тез-тез авария содир бўлиб туришига эътибор қаратишган.

Воқеа жойига ЙПХ ходимлари ҳамда тез тиббий ёрдам машиналари етиб келган. Ушбу ЙТҲ натижасида бир неча киши жароҳатланган. Қурбонлар йўқлиги айтилган.