Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин 21 июнь куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Хитой етакчиси 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон президенти билан учрашув ўрин олган. 

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, долзарб минтақавий ва халқаро сиёсий масалалар муҳокама этилади. 

Ташриф дастурида Хитой Раисининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлаши ҳам кўзда тутилган. 

Ташриф якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг қўшма баёнотини қабул қилиш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган битимлар ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.