ХХР фуқароси автобусни ёққани ва бунинг натижасида уч киши ҳалок бўлиб, 16 киши жароҳат олгани сабаб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар бермоқда.

Воқеа 2014 йилнинг август сўнгида Шаньдун провинциясининг Лункоу шаҳрида содир бўлган эди.

Сюй Сяофу исмли эркак автобусга ичида бензин бўлган канистр кўтариб келади ва уни йўловчилар устига сепиб, ёқиб юборади. Кўпчилик йўловчиларни қутқаришга муваффақ бўлинади, бироқ олти киши жиддий жароҳатланади. Шундан сўнг ҳалиги эркак қочиб кетади, аммо икки кундан сўнг қўлга олинади. У ҳукмдан норози бўлиб, шикоят қилишини маълум қилган.