Ироқ ҳарбий командирининг баёнот беришича, Ал-Фалужа шаҳрида бир ойдан бери давом этаётган жанговар ҳаракатларда ИШИД террористик гуруҳининг 2,5 мингга яқин жангариси ўлдирилган, деб хабар қилмоқда Asociated Press агентлиги. 

Аксилтеррористик кучлар раҳбари генерал-лейтенант Абдулваҳоб ал-Саадийнинг маҳаллий al-Sumaria телеканалига маълум қилишича, 20 июнь кечга келиб, ҳарбий амалиётлар бошланганидан бери ўлдирилган жангарилар сони 3,5-4 минг кишини ташкил этган. Ал-Саадийнинг айтишича, йўқ қилинган  жангариларнинг 15 фоизи хорижий ёлланма жангарилардир. 

Аммо Ироқ ҳукумати ўз армияси сафида қурбон бўлганлар сонига ойдинлик киритмаган.