Литва мудофаа вазири Юозас Олякас унинг мамлакати 7 млн еврога АҚШнинг ўрта масофаларга мўлжалланган ташиб юрилувчи танкларга қарши Javelin ракета мажмуаларини сотиб олаётганини маълум қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Биз АҚШ билан қўшимча танкларга қарши ракеталар ва Javelin мажмуаларини сотиб олиш бўйича шартномани янгиладик", деб маълум қилди Олякас.

Вазирнинг таъкидлашича, ракета ва тизимлар бу ва кейинги йилда келиши керак. 

Таъкидланишича, Олякас "хавфсизлик нуқтаи назаридан" Литва сотиб олаётган қуролнинг миқдорини ошкор қилмаган.