МДҲ соғлиқни сақлаш кенгаши тамаки маҳсулотларининг аҳолига салбий таъсир кўрсатишига қарши йўналтирилган ҳамкорлик режаси лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда РФ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамият саломатлиги ва коммуникациялар департаменти директори Олег Салагай журналистларга маълум қилди. 

"Бугун МДҲ Соғлиқни сақлаш кенгашининг Остонадаги йиғилишида Кенгаш аъзолари ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган тамаки маҳсулотларининг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини олдини олишга қаратилган ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар режаси лойиҳасини тасдиқлашди", - дея хабар қилди у. 

Салагайнинг таъкидлашича, режа аҳоли саломатлигини тамаки истеъмоли асоратларидан ҳимоя қилиш, давлат сиёсатининг тамаки саноатига аралашувидан ҳимоя қилувчи чоралар, тутунсиз муҳит яратишни йўлга қўйиш бўйича тавсиялар тайёрлаш, тамаки рекламаси ва унга ҳомийлик қилишга чек қўйиш, хавф даражасига кўра тамаки маҳсулотларини таснифлашни тақиқлаш, сигареталарнинг кам олов олиши талабини киритиш, аҳолининг хабардорлиги модел қонунини ривожлантиришни ўз ичига олади.

"Режа лойиҳаси бир овоздан тасдиқланди. МДҲ ижроия қўмитаси МДҲга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида режани тасдиқлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди", - таъкидлади Салагай.